НИШОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ СУННАТИЛЛА ҲАҚНАЗАРОВНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИГИ
2026-10-21 17:45:00 / Янгиликлар

НИШОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ СУННАТИЛЛА ҲАҚНАЗАРОВНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, азиз тумандошлар!
Барчангизни 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
Она тилимиз — миллий ўзлигимиз, маънавиятимиз ва бебаҳо қадриятларимиз тимсолидир. У халқимизнинг кўп асрлик тарихи, бой маданий мероси ва эзгу анъаналарини ўзида мужассам этган улкан маънавий бойликдир.
1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши миллий давлатчилигимиз тарихидаги муҳим воқеалардан бири бўлди. Бугун она тилимизнинг нуфузини ошириш, унинг қўлланиш доирасини кенгайтириш, ёш авлодни тилимизга ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбиялаш барчамизнинг устувор вазифамиздир.
Айниқса, давлат ташкилотларида иш юритишда, кундалик мулоқотда ва ёшлар тарбиясида ўзбек тилининг адабий меъёрларига амал қилиш, унинг софлигини асраш ҳар биримиздан масъулият талаб этади.
Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хонадонларига тинчлик-осойишталик ва файзу барака тилайман. Она тилимизнинг довруғи янада юксалиб, унинг бойлиги ва гўзаллиги келажак авлодларга безавол етиб борсин!
Ўзбек тили байрами муборак бўлсин!
