Марказий банк бошқаруви раиси нишонлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди
2026-10-14 10:15:00 / Янгиликлар

Марказий банк бошқаруви раиси нишонлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Тимур Аминджанович Ишметов Нишон туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Алишер Қодиров, Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев, шунингдек, «Алоқабанк», «Микрокредитбанк» ва АТБ «Халқ банки» раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.
Очиқ мулоқотдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтиришдан иборат бўлди.
Учрашув давомида тадбиркорлар ўз фаолиятида учраётган муаммолар, кредит маблағларидан фойдаланиш, лойиҳаларни молиялаштириш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш билан боғлиқ масалаларни кўтариш имконига эга бўлди.
Мутасаддилар томонидан билдирилган мурожаатларни атрофлича ўрганиш, мавжуд муаммоларга қонуний ечим топиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига амалий кўмак кўрсатиш масалаларига эътибор қаратилди.
Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлар билан давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва туманда янги иқтисодий имкониятларни рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади.






