Очиқликни таъминлаш, коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилди
2026-10-06 09:25:00 / Янгиликлар

Очиқликни таъминлаш, коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилди
Халқ депутатлари Нишон тумани Кенгаши раиси У. Усмонов, Кенгаш котибияти мудири А. Беккамов ҳамда халқ депутатлари Нишон тумани Кенгаши депутатлари иштирокида туман ташкилот ва идоралари раҳбарлари учун муҳим масалаларга бағишланган тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2024 йилдаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сон Фармони мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, коррупциянинг олдини олиш ҳамда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Туман ҳудудидаги барча ташкилот ва идоралар раҳбарларига мазкур йўналишдаги талабларни ходимларга етказиш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича тегишли тушунтириш ишларини ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилди.
Тадбир якунида раҳбарлар ва масъул ходимларнинг ушбу йўналишдаги ҳуқуқий билимларини ошириш, хизмат фаолиятида қонунийлик, ҳалоллик, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига қатъий риоя этиш муҳимлиги таъкидланди.


