Нишон тумани ҳокими навбатдаги лойиҳалар тақдимотида иштирок этди
2026-10-05 09:10:00 / Янгиликлар

Нишон тумани ҳокими навбатдаги лойиҳалар тақдимотида иштирок этди
Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев навбатдаги лойиҳалар тақдимотида иштирок этди.
Тақдимот давомида Пахтакор маҳалласи ҳудудидаги мавжуд кўчани замонавий инфратузилма асосида қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш, шунингдек, аҳоли учун кеча-ю кундуз хизмат кўрсатадиган савдо, маиший ҳамда ижтимоий хизматлар ҳудудини ташкил этишга қаратилган “Маҳалла кўчасини замонавий 24/7 хизмат кўрсатиш кўчасига айлантириш” лойиҳаси тақдим этилди.
Лойиҳа доирасида кўча инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш, аҳолига қулай шароит яратиш ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ягона замонавий концепция асосида жойлаштириш бўйича таклифлар билдирилди.
Тақдимотда туман ҳокимининг ўринбосарлари, масъул ташкилотлар вакиллари ҳамда ташаббускор тадбиркорлар иштирок этди.
Лойиҳа юзасидан тегишли таклиф ва мулоҳазалар билдирилиб, уни амалий жиҳатдан такомиллаштириш ҳамда белгиланган тартибда амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.
Тақдим этилган лойиҳа туман раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланиб, уни амалга ошириш билан боғлиқ ишларни тизимли ташкил этиш ва белгиланган йўналишлар асосида давом эттириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.






