Коррупсияга қарши кураш ва очиқлик масалалари муҳокама қилинди
2026-01-10 14:30:00 / Янгиликлар

Коррупсияга қарши кураш ва очиқлик масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2024-йилдаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таʼминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6247-сон Фармони ижроси юзасидан Нишон туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси аппарат ходимлари ўртасида коррупсиянинг олдини олиш ҳамда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида ходимларнинг ўз ишига масʼулият билан ёндашуви, фаолиятда очиқлик ва шаффофликни таʼминлаш, салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, ҳар бир ишни онгли ва қонуний асосда ҳал етиш зарурлиги таʼкидланди. Шунингдек, инсон қадр-қиммати ва шаʼни ҳар нарсадан устун екани, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таʼминлаш масалалари юзасидан ҳам тегишли тушунтиришлар берилди.


