Коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
2026-01-10 14:05:00 / Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2024-йилда қабул қилинган “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6247-сон Фармони ижроси юзасидан Ёшлар ишлари агентлигининг Нишон туман бўлими ходимлари иштирокида коррупсиянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувига ё‘л қўймаслик масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида ходимларнинг ўз хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашиши, фаолиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, салбий ҳолатларга мутлақо ё‘л қўймаслик, ҳар бир масалани онгли ва қонун доирасида ҳал етиш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, инсон қадр-қиммати, шаъни ва ҳуқуқлари енг олий қадрият екани, пок виждон, ҳалоллик, одоб-ахлоқ ва хушмуомалалик хизмат фаолиятининг муҳим мезонлари екани тушунтириб ўтилди.
Бундан ташқари, таъмагирликка ё‘л қўймаслик, ўз хизмат ваколатларини суиистеъмол қилмаслик, ғайриқонуний имтиёзлар олиш ёки ноқонуний мақсадларда ўзининг ёхуд бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ва қарорларига таъсир кўрсатиш учун пул маблағлари ёки бошқа қимматликларни таклиф қилмаслик қатъий огоҳлантирилди. Коррупсиявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳар бир ходимнинг шахсий масъулияти екани қайд етилди.


