ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Аёллар академиясини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди
2025-11-05 12:05:00 / Янгиликлар

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш ҳамда аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш йўналишидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувнинг асосий мавзуси Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида илгари сурган муҳим ташаббуси — хотин-қизлар етакчилиги бўйича ЮНЕСКО Академиясини ташкил этиш ғояси бўлди.
Учрашувда мазкур Академияни ташкил этиш концепцияси, унинг халқаро платформа сифатида фаолият юритиш имкониятлари ва бу йўналишдаги қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, аёлларнинг таълим, фан, маданият ва рақамли технологиялар соҳасидаги иштирокини кенгайтириш, уларнинг етакчилик салоҳиятини ошириш ва илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича амалий йўналишлар белгилаб олинди.
Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтиб, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, жумладан, “Аёллар академияси” ташаббусини амалга ошириш бўйича ўзаро келишувларга замин яратди.

