audio

    16+
    ЕОИИ Ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги мажлисига доир

    Жорий йилнинг 2 февраль куни Олмаота шаҳрида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда Арманистон Республикаси Бош вазири Н.Пашинян, Беларусь Республикаси Бош вазири Р.Головченко, Қозоғистон Республикаси Бош вазири А.Смаилов, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси М.Мишустин, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари А.Касималиев иштирок этди. Куба Бош вазири М.Крус видео мурожаат билан қатнашди.
     
    Таъкидланганидек, Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи давлат сифатида ўзаро манфаатли ҳамкорликни муваффақиятли ривожлантирмоқда.
     
    Ҳозирги мураккаб шароитда савдо ва ҳамкорликда ижобий динамика сақлаб қолинмоқда.
     
    Аҳамиятлиси, иттифоқда кузатувчи мақомини олган пайтдан бошлаб Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ЕОИИ мамлакатлари билан қарийб икки баравар ортди (2020 йилда - 9,8 миллиард доллар, 2023 йилда - 15,9 миллиард доллар).
     
    Ўтган йилнинг сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий комиссияси қўшма ишчи гуруҳининг учинчи йиғилишида амалга оширилган ишлар натижалари атрофлича муҳокама қилиниб, ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари белгилаб олинди.
     
    Хусусан, 2021 - 2023 йилларга мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар режаси тўлиқ амалга оширилди, бунинг натижасида иқтисодий шерикликни янада ривожлантириш учун янги ўсиш нуқталари ҳамда имкониятлар яратилди.
     
    Шунингдек, Ўзбекистон ЕОИИнинг трансчегаравий тартиб-қоидалар ва юкларни мультимодал ташишни соддалаштириш, иқлим кун тартиби ва электрон тижорат соҳасидаги саноат лойиҳаларига қўшилди.
     
    Қолаверса, бир қатор қўшма лойиҳалар йўлга қўйилди. Устувор тармоқларда замонавий савдо-логистика марказлари, махсус иқтисодий ҳамда саноат зоналари ташкил этилмоқда.
     
    Шу билан бирга, ҳали ечимини топиш керак бўлган бир қатор масалалар борлиги қайд этилди.
     
    Ўзаро муносабатларимизни чеклайдиган бу омилларни келгусида бартараф этиш лозимлиги қайд этилди.
     
    Давом этаётган глобал муаммолар, ортиб бораётган озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги хатарлари ҳамда иқлим ўзгариши масалалари мамлакатларимизнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифаларини яқинроқ мувофиқлаштиришни талаб қилади.
     
    Бу муаммоларни енгиб ўтишда иқтисодий ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш, миллий иқтисодиётларнинг рақобатдош устунликлари ва бир-бирини тўлдирувчи омилларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
     
    Шундан келиб чиқиб, умумий саъй-ҳаракатларни товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, савдо-иқтисодий муносабатларни либераллаштириш, Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги барча тариф ва нотариф чекловларини олиб ташлаш ҳамда тўлиқ эркин савдо режимига ўтиш, техник жиҳатдан тартибга солиш тизимларини бирлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга қаратиш зарурлиги билдирилди.
     
    Мазкур саъй-ҳаракатлар  келгусида Ташкилот доирасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
    • view_icon 48