Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шерзод Шерматов 20 нафар ёшга Рақамли технологиялар ўқув марказларида бепул таълим олиши учун ваучерлар тақдим этди
2023-05-25 | Жамият
Бир неча йилдан бери "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларида барча вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов пойтахтимиздаги 22-сонли мактабнинг “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.
Дастлаб, битирувчи ёшлар ва мактаб ўқувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига табриги ўқиб эшиттирилди.
Рақамли технологиялар вазири ҳам битирувчиларга ўзининг табригини йўллаб, 20 нафар ёшга Рақамли технологиялар ўқув марказларида бепул таълим олиши учун ваучерлар тақдим этди.
Шу билан бир қаторда, фахрий ўқитувчиларга миннатдорлик рамзи сифатида гулдасталар топширилди. Шунингдек, учрашув сабаб рақамли технологияларга ўқитиш соҳасида мактабдан ташқари тўгараклар ташкил этиш бўйича режалар келишиб олинди.
Манба: ЎзА