Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркацияси муҳокама қилинди
2023-01-31 | Сиёсат
23-30 январь кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтказиш масалалари, шунингдек, демаркация хариталарини яратишнинг технологик жараёни муҳокама қилинди.
Музокаралар доирасида Ўзбекистон-Тожикистон ва давлат чегараларининг алоҳида участкаларида дала ўрганиш ҳам ўтказилди.
Тадбир якунида тегишли Баённома имзоланди. Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Манба: «Халқ сўзи»