Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2023
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби билан учрашди

2023-01-24 | Таълим

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев билан музокара ўтказди.

Вазир бош котибни мамлакатда олий таълим, фан соҳаларида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар билан таништирди. Томонлар Ўзбекистон ва Туркий давлатлар ташкилоти ўртасида турли соҳалардаги муносабатларнинг ривожланишидаги ижобий жиҳатларни мамнуният билан қайд этдилар.

Учрашувда ташкилотнинг 2022 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган Самарқанд саммити якунлари бўйича қабул қилинган олий таълим, фан ва инновациялар йўналишларида стратегик қарорларни амалга оширилиш жараёни муҳокама этилди.

Жумладан, туркий дунё ёшларининг илм ва инновациялар халқаро конгрессини ўтказиш, шунингдек, талаба-ёшлар учун туркий давлатлар ўртасида стипендия дастурларини кўпайтириш бўйича фикр алмашилди. Туркий давлатлар ўртасида умумий маданият, тил ва тарихни сақлаб қолиш борасида олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштиришга келишиб олинди. 

Мулоқот давомида И. Абдураҳмонов ҳамда К. Омуралиев Туркий университетлар иттифоқи йиғилишининг ташкилий жиҳатлари ҳам кўрилиб, вазир Ёшлар академиясига ТДТ аъзо давлатларнинг иқтидорли ёшларини қабул қилиш масаласини кўтарди ва бу ташаббус ТДТ бош котиби томонидан мамнуният билан кутиб олинди.

Шунингдек, 2023 йилда ўтказилиши режалаштирилган InnoWeek.uz Инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этиш учун ТДТ аъзо давлатлар олимлари, инноваторлар ҳамда стартап корхоналар вакилларини жалб қилиш масаласи ҳам кўрилди.

Учрашув сўнгида, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ТДТ аъзо мамлакатлар билан ҳамкорликда амалга ошириш учун имкониятлар кўламини юқори баҳолаб, муҳокама этилган йўналишларда вазирлик билан ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться