Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2023
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эронда бўлиб ўтган халқаро форумда Ўзбекистоннинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги сиёсати эътироф қозонди

2023-01-24 | Жамият

Теҳронда Эрон томони ташаббуси билан чақирилган нуфузли аёлларнинг Биринчи халқаро конгресси бўлиб ўтди

Учрашувда турли мамлакатлардан 38 делегация, жумладан, биринчи хонимлар, ҳукумат аъзолари, парламент раҳбарлари, шунингдек, ишбилармон ва нуфузли аёллар иштирок этдилар. Тадбир иштирокчиларига Эрон Президенти Иброҳим Раисий табрик йўллади.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова иштирок этди. Ўзбекистон вакили ўз нутқида бугунги кунда мамлакатимизда президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, давлат бошқаруви ва жамиятнинг барча жараёнларидаги ролини оширишга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Қайд этилганидек, 2022 йилда оила ва аёлларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича 3 та тарихий ҳужжат – 2 та фармон ва 1 та қарор қабул қилинди. Ушбу ҳужжатлар аёллар учун 42 та қўшимча имтиёзларни белгилайди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли ўзбек аёлининг ижтимоий-маданий, сиёсий ва иқтисодий фаолиятида жиддий ўзгаришлар рўй бергани алоҳида таъкидланди. Томирларида аждодлар қони оқаётган замонавий Ўзбекистон аёли билимли, касбий саводхон, мамлакат ва жамият ҳаётига бевосита дахлдор, ижтимоий фаол шахсга айланди. Ўзбекистон давлат сиёсатининг оилани қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш каби йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир иштирокчилари тақдим этилган маълумотларни катта қизиқиш билан қабул қилдилар, Ўзбекистонда олиб борилаётган гендер сиёсатини олқишладилар. Иштиокчилар Конгресс натижалари хотин-қизларнинг ҳаётнинг турли соҳаларидаги имкониятларини кенгайтириш, ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишни янада ривожлантириш, муҳим муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга хизмат қилишига умид билдирдилар.

Тадбир якунида нуфузли аёлларнинг Иккинчи халқаро конгресини Арманистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться