Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2023
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш Бош котиби билан музокаралар тўғрисида

2023-01-23 | Сиёсат

2023 йил 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов мамлакатимизга Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашида ҳамкор ташкилот сифатида иштирок этиш учун ташриф буюрган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) Бош котиби Қайрат Сарибай билан учрашди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон томони ОҲИЧКни Осиё минтақасида барқарорлик ва инклюзив ривожланишга кўмаклашиш йўлида мулоқотни мустаҳкамлашнинг муҳим платформаси деб билади.

Кейинги йилларда мамлакатимиз ушбу тузилма фаолиятидаги иштирокини сезиларли даражада кучайтирди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йил октябрь ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган ОҲИЧК саммитида эълон қилинган ташаббусларни комплекс тарзда амалга ошириш, ёшлар сиёсати, экология ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон 2020-2023 йилларда ОҲИЧКнинг инсоний ўлчов бўйича ишончни мустаҳкамлаш чора-тадбирлари координатори ва Ёшлар кенгаши ҳамраиси ҳисобланади. Ушбу тузилма доирасида режалаштирилган тадбирлар жадвали, жумладан, жорий йилнинг апрель ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёшлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши муҳокама қилинди.

Музокараларда минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться