Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2023
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби билан учрашув тўғрисида

2023-01-23 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26 йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф билан келган ИҲТ Бош котиби Хусрав Нозирий билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Ташкилот доирасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, унинг жаҳон миқёсидаги нуфузини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Ҳ.Нозирий Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «ИҲТ да ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилинган 2022 йил мобайнида Ташкилотда Ўзбекистоннинг фаол ва мазмунли раислигини қайд этди. Ўзбекистон Раҳбарининг ИҲТ Ашхобод саммитида илгари сурган қилган ташаббуслари ижроси тузилма фаолиятига кучли туртки бериши ва янги «ўсиш нуқтаси» бўлишига ишонч билдирилди.

Ўзбекистон Республикаси раислигида ўтказилган тадбирлар, жумладан, Ҳудудий режалаштириш Кенгаши мажлиси, қишлоқ хўжалиги ва туризм вазирликлари раҳбарларининг учрашувлари, қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича учрашувлар ва бошқалар муҳим аҳамият касб этгани таъкидланди.

Томонлар «ИҲТ истиқболлари 2025»да белгиланган мақсадларга эришиш учун Ташкилот доирасидаги ўзаро ҳамкорлик салоҳиятидан, айниқса, савдо, инвестиция, транспорт-коммуникация, энергетика соҳаларида янада самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида умумий фикр билдирдилар.

Йиғилишда, шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши, шунингдек, Ўзбекистон раислиги доирасида ўтказиладиган бошқа тадбирларнинг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться