Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2023
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ўмон Элчисини қабул қилди

2023-01-19 | Сиёсат

2023 йил 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад ал-Касирийни қабул қилди.

Б.Саидов Элчининг икки томонлама муносабатлар изчил ривожланишига қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

Элчи Ўзбекистонда ишлаган даврида (2019-2023 йиллар) республиканинг жадал тараққиётига хизмат қилган кенг кўламли ислоҳотларнинг гувоҳи бўлганини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон-Ўмон ҳамкорлигининг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувлар ижроси ва турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.

Элчи Ўзбекистон томонига дипломатик фаолиятини амалга оширишда кўрсатилган ёрдам ва яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться