Ўзбекистон маънавий майдони Марказий Осиё ва Озарбайжонни бирлаштирди
2025-11-14 13:30:00 / Янгиликлар

Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти (WOSCU), Фанлар академияси ҳамда Марказий Осиё халқаро институти ҳамкорлигида ташкил этилган йиғинда 300 га яқин олим ва санъатшунос, таълим соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.
Халқаро конгресс бошланишидан аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг анжуман иштирокчиларига йўллаган табригини Президент маслаҳатчиси Русланбек Давлетов ўқиб эшиттирди.
Анжуман аввалида марказ музейи билан танишган меҳмонларга мажмуа ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Шундан сўнг тадбир Марказий Осиё ва Озарбайжон Маданият вазирликлари, Фанлар академиялари, дин соҳаси вакиллари, миллий музейларва кутубхоналар, кино агентликлари, Бадиий академиялар, Ёзувчилар уюшмалари ва Ёшлар ишлари агентликлари раҳбарлари иштирокидаги шуъба йиғилишлари билан давом этди.
Мазкур конгрессда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков, Қозоғистон Республикаси маданият ва ахборот вазири Аида Балаева, Қирғиз Республикаси маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазири Мирбек Мамбеталиев, Тожикистон Республикаси маданият вазири Матлуба Сатториён, Туркманистон маданият вазири Атагелди Шамирадов ва фахрий меҳмон сифатида Озарбайжон Республикаси маданият вазири Адил Керимли ўз нутқлари билан иштирок этишди.
