ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК
2025-09-03 18:05:00 / Янгиликлар

НАВОИЙ – ОРША ҲАМКОРЛИГИ ХАЛҚАРО ҲАМЖИҲАТЛИК РАМЗИ
Айни пайтда Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев амалий ташриф билан Беларус Республикаси "Витебск" вилоятида бўлиб турибди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Навоий шаҳри ва Беларус Республикаси Витебск вилояти Орша шаҳри ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди. Келишувда савдо-иқтисодий, илмий-техник ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари белгилаб олинди.
Ҳудудлараро ҳамкорлик икки томон учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш, долзарб масалаларни тезкор ҳал этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, томонлар иқтисодиёт ва савдо, туризм, соғлиқни сақлаш, маданият ҳамда спорт соҳаларида тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат ва манфаатдорлик тамойиллари асосида ҳамкорликни амалга оширишга келишиб олдилар.
Мазкур ҳужжат икки томонлама алоқаларнинг янги босқичини бошлаб беради ва Ўзбекистон ҳамда Беларус халқлари ўртасидаги дўстона ришталарни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Навоий шаҳар ҳокимининг Беларус республикасига амалий ташрифи давом этмоқда...






