ЯНГИЛИК
2025-08-14 11:30:00 / Янгиликлар

"ИСТИҚЛОЛ" МАҲАЛЛАСИДА ҚУЛАЙ МУҲИТ ВА ЗАМОНАВИЙ ЭСТЕТИК ҚИЁФА ЯРАТИЛАДИ
Бугун Навоий шаҳри ҳокими Дилмурод Эргашев бошчилигида "Истиқлол" маҳалласида шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва хизматлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда бир қатор тадбиркорлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда ҳудудни комплекс ривожлантириш, савдо нуқталари ва уларнинг атрофини замонавий шаҳарсозлик талабларига мослаштириш, пиёдалар ва автотранспорт учун қулай муҳит яратиш, шунингдек, янги инфратузилма лойиҳаларини босқичма-босқич амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Бу борада тайёрланган янги лойиҳа консепсияси тақдим этилиб, тадбиркорлар таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Муҳокамалар давомида
Савдо нуқталарининг фасадлари ва витриналарини ягона дизайн асосида янгилаш;
Пиёдалар йўлаклари, кўча ёритгичлари ва йўл инфратузилмасини тартибга келтириш;
Ногиронлиги бўлган шахслар учун кириш қулайликларини яратиш;
Конструкцияларни меъёрий ҳолатга келтириш;
Яшил ҳудудларни кенгайтириш, суғориш тизимларини яхшилаш,
Ичимлик суви, канализация, электр ва алоқа тармоқларини модернизация қилиш, ерости кабелларини тартибга келтириш;
Санитария ва хавфсизлик стандартларига қатъий риоя этиш;
пиёдалар йўлаклари, қоплама ва ёритиш тизимларини босқичма-босқич янгилаш;
савдо субектлари билан ҳамкорликда фасадларни янгилаш ҳамда реклама конструкцияларини меъёрлаштириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш;
ҳудуднинг умумий қиёфасини яхшилаш ҳамда хизмат сифати ва нарх-наво интизомини таъминлаш бўйича фикр алмашилди, лойиҳа ижроси учун аниқ ижрочилар ва муддатлар белгиланди, мониторинг ва жамоатчилик назорати механизмлари йўлга қўйилади.
Шунингдек, учрашув давомида шаҳар ҳокими маҳаллани қулай, хавфсиз ва замонавий сервис ҳамда савдо марказига айлантириш бўйича барча ишлар ҳамкорлик ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борилишини таъкидлади.









