ДОЛЗАРБ
2025-07-21 20:05:00 / Янгиликлар

ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН МУҲИМ ЙИҒИЛИШ
Бугун Навоий шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида ёшлар масалаларига бағишланган муҳим йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ходжаев, Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев, ДХХ, Прокуратура, ИИБ ҳамда ДСИ масъул раҳбарлари, тегишли ташкилотлар вакиллари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда бир қатор мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.
Мазкур йиғилишда қуйидаги устувор масалалар:
⏺️Ёшларга оид давлат сиёсатини жойларда самарали амалга ошириш,
⏺️Ижтимоий ҳимояга муҳтож, "оталиққа олинган" ва "оғир тоифадаги" ёшлар билан тизимли ишлаш,
⏺️Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва бандлигини таъминлаш,
⏺️Ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари.
⏺️Жорий йил бошидан буён масъуллар томонидан олиб борилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар бирма-бир таҳлил қилинди.
Йиғилиш давомида мутасаддилар ҳудудларда олиб борилаётган амалий ишлар, ёшлар билан ишлашда қўлланилаётган янги ёндашувлар ва эришилган натижалар юзасидан ахборот бердилар. Шунингдек, ёшлар етакчилари томонидан мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига оид таклифлар илгари сурилди.
Белгиланган вазифаларга сусткашлик билан ёндашган ва иш фаолияти давомида масъулияцизликка йўл қўйган бир қатор масъулларга интизомий чоралар кўрилиши белгиланди.
Йиғилиш якунида тегишли ташкилот раҳбарларига аниқланган муаммоларни ҳал этиш ва ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.









