СЕМИНАР
2025-07-02 16:05:00 / Янгиликлар

“ФАРОВОН ОИЛА - МАЪРИФАТЛИ ЖАМИЯТ САРИ”
Бугун Навоий шаҳар ҳокимлигида “ФАРОВОН ОИЛА, МАЪРИФАТЛИ ЖАМИЯТ САРИ” шиори остида “Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда “Оқила аёллар” ҳаракатининг ўрни” мавзусида учрашув ва амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Насиба Рахимова, бўлим масъуллари, “Оқила аёллар” ҳаракати Навоий шаҳар етакчиси Латофат Ҳайдарова, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, отинойилар ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари иштирок этдилар.
Учрашув аввалида Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари Насиба Рахимова сўзга чиқиб, иштирокчиларга “Оқила аёллар” ҳаракати томонидан ишлаб чиқилган мурожаатномани ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, тадбир давомида қуйидаги:
-“Маърифатли жамият қуришда “Оқила аёллар” ҳаракатининг ўрни”;
-“Хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳамкорлик”;
-“Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда “Оқила аёллар” ҳаракатининг роли”;
-“Оилалар мустаҳкамлиги ва ажримларнинг олдини олишда жамоатчиликнинг ўрни”;
-“Оналик ва болаликни муҳофаза қилишда барчамиз масъулмиз!” каби мавзуларда атрофлича муҳокамалар олиб борилди
Муҳокамалар давомида соҳа мутахассислари, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар. Тадбир якунида ушбу йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Навоий шаҳар ҳокимлиги оила ва жамият барқарорлигини таъминлаш йўлида “Оқила аёллар” ҳаракати билан яқин ҳамкорликда иш олиб боришда давом этади.









