ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК
2025-06-13 18:05:00 / Янгиликлар

ШАҲАР ҲОКИМИ ХИТОЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ
Бугун Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев Хитойнинг Сичуан Чуаҳе Шенгхин Элеcтриc Энгинееринг Cо., Лтд. компанияси раҳбари жаноб Дан Қиаожиан ва компания вакилларини расмий қабул қилди.
Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик масалалари, Навоий шаҳрида саноат ва энергетика йўналишида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар, шунингдек, қўшма инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш имкониятлари юзасидан музокаралар олиб бордилар.
Сичуан Чуаҳе Шенгхин Элеcтриc Энгинееринг Cо., Лтд. — Хитойнинг Сичуан провинсиясида жойлашган ва асосан электр энергетикаси, саноат инфратузилмаси, юқори ва ўрта кучланишдаги электр тармоқлари қурилиши, электр ускуналари ишлаб чиқариш ҳамда инновацион энергия ечимларини жорий этиш соҳаларида фаолият юритувчи компания ҳисобланади. Компания турли йирик саноат зоналари ва инфратузилма лойиҳаларида ҳамкорлик тажрибасига эга.
Учрашувда Навоий шаҳрида электр энергетикаси, саноат инфратузилмаси, қайта тикланувчи энергия манбалари, логистик имкониятларни кенгайтириш ҳамда технологик ускуналар ишлаб чиқариш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.
Учрашув илиқ ва самимий руҳда ўтди ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун янги имкониятлар, ҳамкорликнинг амалий босқичларига ўтиш, зарурий ҳужжатларни тайёрлаш ва келгусида қўшма лойиҳаларни шакллантириш борасида келишувларга эришилди.






