ҲОКИМ ТАБРИГИ
2025-05-24 08:05:00 / Янгиликлар

КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашевнинг 24-май – “Кимё саноати ходимлари куни” муносабати билан соҳа ходимларига байрам табриги
Қадрли ва азиз кимёгарлар!
Саноат ишлаб чиқариш соҳасининг чинакам жонкуярлари!
Навоий шаҳримиз ҳақли равишда Ўзбекистон кимё саноатининг йирик марказларидан бири сифатида тан олингани беъжиз эмас. Шаҳардаги НКМКнинг рангли металлургия, уран ишлаб чиқариш бўлинмалари ҳамда "Навоийазот" АЖнинг бирлашган корхоналарида халқ ва қишлоқ хўжалиги учун кўплаб турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Мамлакатимиз нуфузи дунё саҳнида кундан-кунга юксалиб, ҳар бир соҳада улкан ютуқлар қўлга киритилаётган даврда кимё саноати ходимларининг мазкур муваффақиятга қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътироф этишга лойиқдир.
Наинки вилоятимиз, балки Республикамизнинг энг қудратли саноат корхоналаридан ҳисобланган "Навоийазот" АЖда бугунги кунда 8600 нафардан ортиқ кимё саноати ходимлари фаолият юритмоқда. Уларнинг 3500 дан ортиғини хотин-қизлар, 1200 дан зиёдини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Ҳозирги кунда уларнинг саъйи-ҳаракати билан корхонада 80 турдаги кимёвий маҳсулот ва минерал ўғитлар ишлаб чиқарилиб, мамлакатимиз истеъмолчиларининг эҳтиёжини қондирибгина қолмасдан, 21 турдаги маҳсулотлар, жумладан карбамид, аммиакли селитра, метанол, хлорли аммоний, аммоний сулфати, унифлок, суюқ хлор каби маҳсулотлар Европанинг Австрия, Болгария, Буюк Британия, Германия, Греция, Испания, Литва, Латвия, Молдова, Полша, Руминия, Туркия, Хорватия, Швейцария каби, Осиёнинг Тайланд, Мьянма, Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон, Туркманистон, Хитой, Япония, Тожикистон, каби мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
Дарҳақиқат, 2025-йилнинг биринчи чорагининг ўзида "Навоийазот" АЖ негизида 115698 тонна корбомид, 15329 тонна аммиак слитраси, 131 тоннадан зиёд спиртли суюк хлор, 69 тоннадан зиёд натрий гидрохлорид, 182 тонна поливинилхлорид, 20 тонна метонал каби тайёр маҳсулотларининг экспорт қилинганлиги мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юклалишига хизмат қилганлигини эътироф этиш мумкин. Сулфат кислотаси ишлаб чиқариш ҳамда карбамид-формальдегид смоласи ишлаб чиқариш каби икки йирик лойиҳа ишга туширилди. 2025-йилда маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ўсиш суръати 202- йилгига нисбатан 105,1 фоизни ташкил этди. Ўтган йиллар давомида ҳам Инвестиция дастури доирасида 147 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиб, 100 га яқин янги иш ўринлари яратилган эди. Бугунги кунда мамлакатимизда тайёрланаётган минерал ўғитларнинг 43,2 фоизи айнан навоийлик кимёгарлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибор ва раҳнамолиги асосида корхонада инвестиция лойиҳаларининг изчиллик билан амалга оши-рилаётгани барчамизнинг қалбимизни ғурур ва ифтихорга тўлдиради.
Муҳтарам Юртбошимизнинг, "Замонавий технологиялар билан жиҳозланадиган мазкур мажмуалар навоийлик кимёгарларга маҳсулотлар ҳажмини ошириш, таннархини тушириш, рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим омил бўлади", деган сўзлари Сиз соҳа фидойиларини янада фаол ва ташаббускор бўлишга даъват этади, албатта. Энг муҳими, мамлакатимиз тараққиёти ва ривожи, юксалиш жараёнлари, қўлга киритилаётган улкан ютуқларда мазкур нуфузли корхонанинг ўрни, жамоасининг фидокорона меҳнати борлигини ҳамиша мамнуният билан эътироф этамиз ва корхонада самарали меҳнат қилиб келаётган 40 дан ортиқ соҳа фидойиларининг турли даражадаги давлат мукофотлари билан тақдирлангани корхона жамоаси меҳнатига берилган юксак баҳо, албатта.
Азиз навоийлик кимёгарлар!
Сизларни яна бир бор касб байрамингиз билан табриклайман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, мамлакатимиз кимё саноати ривожи йўлидаги фидокорона фаолиятингизда янги ютуқлар ва омад тилайман!
