ШАХСИЙ ҚАБУЛ
2026-10-29 20:00:00 / Янгиликлар

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ: МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА
Бугун Навоий шаҳар ДСИ раҳбари Фарҳод Эргашев, шаҳар ҳокими ўринбосарлари Азимжон Ёрқулов ва Насиба Рахимовалар иштирокида шаҳар Халқ қабулхонаси биносида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида шаҳарнинг турли маҳаллаларидан келган фуқаролар ҳамда “Ёшлар куни” доирасида бир гуруҳ ёшларнинг ҳам мурожаатлари тингланди. Мурожаатларда кўтарилган масалалар тегишли масъуллар иштирокида батафсил ўрганилиб, уларнинг ечими юзасидан зарур тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ҳар бир мурожаатни қонунийлик ва адолат тамойиллари асосида кўриб чиқиш, мавжуд муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этиш ҳамда ижросини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва муаммоларига амалий ечим топиш ишлари изчил давом эттирилади.
batafsil video
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати









