ШАХСИЙ ҚАБУЛ
2026-10-20 20:20:00 / Янгиликлар

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ШАХСИЙ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
✅Бугун Навоий шаҳар Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокими Бобир Исломовнинг фуқаролар билан шахсий қабули ўтказилди.
✅Қабулда ҳокимнинг биринчи ўринбосари Ўткир Ҳақбердиев, Халқ қабулхонаси масъуллари ҳамда тегишли мутасаддиллар иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатлари, мавжуд муаммолари ва таклифларини батафсил ўргандилар.
✅Мулоқот давомида мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг келиб чиқиш сабаблари, фуқаролар дуч келаётган тўсиқлар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.
✅Ҳар бир мурожаат юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, муаммоларни қонуний тартибда ҳал этиш, фуқароларни қийнаётган масалаларга амалий ечим топиш ва ижросини назоратга олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
✅Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларнинг муаммоларига ечим топиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати









