НАВОИЙ ШАҲРИДА ЁШЛАР БАНДЛИГИ ВА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БЎЙИЧА КЕНГАЙТИРИЛГАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2026-10-15 15:55:00 / Янгиликлар

НАВОИЙ ШАҲРИДА ЁШЛАР БАНДЛИГИ ВА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БЎЙИЧА КЕНГАЙТИРИЛГАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Навоий шаҳар ҳокими Бобир Исломов бошчилигида, шаҳар прокурори, ИИБ бошлиғи, ДСИ раҳбари ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари иштирокида "Ёшлар куни" доирасида навбатдаги бандлик ва меҳнат ярмаркаси ҳамда кенгайтирилган сайёр қабул ташкил этилди.
Маънавият ва маърифат маркази биносида ўтказилган тадбирда 200 нафарга яқин фуқаролар, жумладан, ишсиз ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиниб, уларнинг ишга жойлашиш, доимий даромад манбаига эга бўлиш ва мавжуд муаммоларини ҳал этиш билан боғлиқ мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаатни тегишли мутасаддилар иштирокида атрофлича ўрганиш, муаммоларга амалий ечим топиш ҳамда фуқароларни қийнаётган масалаларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бандлик ва меҳнат ярмаркаси орқали ишсиз ёшлар ҳамда иш излаётган фуқароларни мавжуд бўш иш ўринлари билан таништириш, уларнинг меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига кўмаклашиш ва бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Бундай очиқ мулоқотлар аҳолининг муаммоларини жойида ўрганиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар мурожаатларига самарали ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати









