ДИҚҚТ ЭЪЛОН
2026-10-14 14:00:00 / Янгиликлар

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ҲАМДА КЕНГАЙТИРИЛГАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛАДИ
Эртага, 15-октябр, пайшанба "Ёшлар куни" муносабати билан соат 10:00 да Навоий шаҳридаги вилоят Маънавият ва маърифат маркази биносида ишсиз битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида навбатдаги бандлик ва меҳнат ярмаркаси ҳамда кенгайтирилган сайёр қабул ўтказилади.
Тадбир Навоий шаҳар ҳокими бошчилигида, ҳоким ўринбосарлари, шаҳар прокурори, ИИБ ва ДСИ раҳбарлари иштирокида ташкил этилади.
Ярмарка давомида ишсиз битирувчи ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг мурожаатларини тинглаш ҳамда мавжуд муаммоларига ечим топиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
🌟Сана: 15-октябр, пайшанба
⏰Вақт: 10:00
📌Манзил: Навоий шаҳри, вилоят Маънавият ва маърифат маркази.
Барча Навоий шаҳридаги ишсиз битирувчи ёшларни ушбу бандлик ва меҳнат ярмаркаси ҳамда кенгайтирилган сайёр қабулга таклиф этамиз!
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати
