РАҲБАРЛАРНИНГ БУГУНГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎЗБЕКИСТОН МФЙ ДА ЎТКАЗИЛДИ
2026-10-08 20:00:00 / Мажлислар

РАҲБАРЛАРНИНГ БУГУНГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎЗБЕКИСТОН МФЙ ДА ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Навоий шаҳридаги “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида шаҳар раҳбарларининг фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Қабул жараёнида Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бошчилигида шаҳар прокурори Бобурмирзо Облакулов, шаҳар ИИБ бошлиғи Аҳмадали Қодиров, ДСИ раҳбари Фарҳод Эргашев ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этди.
Бугунги сайёр қабул давомида 30 нафарга яқин фуқаро қабул қилиниб, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, бандлик, коммунал ва бошқа йўналишлардаги мурожаатлари бирма-бир тингланди. Ҳар бир мурожаат юзасидан фуқаролар билан масъуллар иштирокида батафсил суҳбатлар ўтказилиб, муаммонинг келиб чиқиш сабаблари ва уни ҳал этиш имкониятлари атрофлича ўрганилди.
Қатор мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш ва муайян муддат талаб этадиган масалалар тегишли мутасаддиларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
BATAFSIL VIDEODA
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати








