7-Сонли мактабда янги wоркоут зона фойдаланишга топширилди
2026-08-20 14:50:00 / Янгиликлар

7-Сонли мактабда янги wоркоут зона фойдаланишга топширилди
Бугун “Пайшанба — Ёшлар куни” доирасида Навоий шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактабида ёшлар учун замонавий wоркоут зона фойдаланишга топширилди.
Мазкур спорт майдончаси ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши, жисмоний чиниқиши ҳамда соғлом турмуш тарзига амал қилиши учун қўшимча имконият яратади.
Тантанали очилиш маросимида Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев иштирок этиб, спортчи ёшларни янги wоркоут зонанинг фойдаланишга топширилгани билан муборакбод этди.
Шунингдек, шаҳар ҳокими мактабда шуғулланаётган спортчи ёшлар билан учрашиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади. Ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш, улар учун янада қулай шароитлар яратиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Янги wоркоут зона ёшларнинг соғлом, фаол ва баркамол авлод бўлиб вояга етишига хизмат қилади.
Batafsil video
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати









