"ЁШЛАР КУНИ" ДОИРАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2026-08-13 19:30:00 / Янгиликлар

"ЁШЛАР КУНИ" ДОИРАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Навоий шаҳар Халқ қабулхонаси биносида "Пайшанба – Ёшлар куни" муносабати билан Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бошчилигида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Қабулда бир қатор ёшлар ҳамда турли масалалар юзасидан мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этди. Уларнинг бандликни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, уй-жой, кредит ажратиш, таълим, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқа йўналишлардаги мурожаат ва таклифлари атрофлича тингланди.
Шаҳар ҳокими ҳар бир мурожаатни алоҳида ўрганиб, масъул ташкилот ва идоралар раҳбарларига уларни қонунчилик доирасида ижобий ҳал этиш ҳамда ижросини қатъий назоратга олиш юзасидан тегишли топшириқлар берди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича аниқ муддатлар белгиланди.
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати









