"Пайшанба - Ёшлар куни"
2026-08-13 16:10:00 / Янгиликлар

Бугун Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев "Пайшанба - Ёшлар куни" муносабати билан тегишли масъуллар иштирокида Бунёдкор маҳалласидаги 15-сонли умумтаълим мактабида бўлди.
Ташриф давомида мактабда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг қизиқиш ва истеъдодларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишилди. Жумладан, тўгаракларда олиб борилаётган машғулотлар жараёни кўздан кечирилиб, ёшларнинг ижодий ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ишлар ҳақида маълумот олинди.
Шунингдек, шаҳар ҳокими машғулотларда фаол иштирок этаётган ёшлар билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг қизиқишлари, келгусидаги режалари ва таклифлари билан қизиқди.
Мулоқот давомида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда иқтидор ва ташаббусларини рўёбга чиқариш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашувда ёшлар учун яратилаётган имкониятларни янада кенгайтириш, таълим ва тўгарак машғулотларини замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати









