ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ТАШАББУСЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА
2026-08-12 12:05:00 / Янгиликлар

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ТАШАББУСЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА
Навоий шаҳрида хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни даромадли меҳнатга жалб этиш ҳамда ўз бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантиришларига кўмаклашиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Насиба Рахимова томонидан “Энг яхши ижтимоий лойиҳа” танловида муносиб иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида тикув машиналари топширилди.
Тадбир давомида ғолиб хотин-қизларга фаолиятларида муваффақият тиланиб, уларни доимий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.
Мазкур амалий ёрдам хотин-қизларга ўз касбини ривожлантириш, буюртмалар асосида фаолият юритиш, оилавий даромадини ошириш ҳамда келгусида янги иш ўринлари яратиш учун кенг имкониятлар яратади.
Хотин-қизларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш — уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш ва фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қилади.
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати




