ШАҲАР ҲОКИМИ 13-МАКТАБНИНГ ҚУРИЛИБ, БИТКАЗИЛГАН ҚЎШИМЧА ЯНГИ БИНОСИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ
2026-08-10 14:05:00 / Янгиликлар

ШАҲАР ҲОКИМИ 13-МАКТАБНИНГ ҚУРИЛИБ, БИТКАЗИЛГАН ҚЎШИМЧА ЯНГИ БИНОСИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ
Бугун Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев 13-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактабнинг янги қурилиб, битказилган қўшимча биносида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Ташриф давомида мактабнинг ўқув хоналари, замонавий жиҳозлари, спорт зали ҳамда ўқувчилар учун яратилган қулайликлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни, мактаб ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам муҳокама қилинди.
Шаҳар ҳокими таълим сифатини янада ошириш, ўқувчилар учун муносиб шарт-шароитларни таъминлаш ҳамда мактаб ҳудудини намунавий ҳолатга келтириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати






