Хоким табриги
2026-08-09 14:30:00 / Янгиликлар

Ассалому алайкум!
Ҳурматли қурилиш соҳаси фахрийлари, азиз қурувчилар ва соҳа ходимлари!
Сиз, азизларни Қурилиш соҳаси ходимлари куни - билан самимий муборакбод этаман!
Қурилиш — бунёдкорлик, яратувчанлик ва юрт тараққиётининг муҳим таянчларидан биридир.
Бугунги кунда шаҳарларимиз қиёфасининг тобора чирой очиши, замонавий уй-жойлар, ижтимоий объектлар, йўллар ва инфратузилма тармоқларининг барпо этилишида сизларнинг машаққатли ва фидокорона меҳнатингиз мужассам.
Сизларнинг ҳар бир бунёд этган иншоотингиз, ҳар бир обод этган ҳудудингиз юртимиз тараққиётига қўшилган муносиб ҳиссадир. Айниқса, Навоий шаҳрида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишларида сизларнинг меҳнатингиз алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, барча соҳа ходимларига мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, бахт-саодат, касбий фаолиятларингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги шарафли меҳнатингиз доимо қадр топсин! Қалбингизда бунёдкорлик завқи, хонадонларингизда файзу барака ва қувонч ҳеч қачон аримасин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Дилмурод Эргашев
Навоий шаҳар ҳокими
