НАВОИЙ ШАҲРИДА ТЕМИР ЁЪЛ АТРОФИ ЯНГИЧА ҚИЁФА КАСБ ЭТМОҚДА
2026-07-29 10:30:00 / Янгиликлар

НАВОИЙ ШАҲРИДА ТЕМИР ЁЪЛ АТРОФИ ЯНГИЧА ҚИЁФА КАСБ ЭТМОҚДА
Навоий шаҳри ҳудудидан ўтувчи темир йўл ёқалари, унга туташ ҳудудлар ҳамда ушбу ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотлар атрофида кенг кўламли ободонлаштириш, ҳашар ва санитария-тозалаш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Мазкур ишлар вилоят ҳокими Нормат Турсуновнинг ҳудудга ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида ташкил этилган. Белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида ҳудудларда кенг қамровли амалий ишлар олиб борилмоқда.
Навоий шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўткир Ҳақбердиев бошчилигида темир йўл бўйлаб жойлашган ҳудудлар мунтазам равишда ўрганилиб, мавжуд муаммо ва камчиликлар жойида таҳлил қилинмоқда. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинган.
Ҳар куни эрта тонгдан бошлаб ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш, деворларни таъмирлаш ва бўяш, бегона ўтларни тозалаш, чиқиндиларни олиб чиқиш, дарахтларни ва ерларни тартибга келтириш ҳамда санитария ҳолатини яхшилаш ишлари кун давомида доимий назорат остида олиб борилмоқда.
Бугунги кунда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари натижасида темир йўл бўйи ҳудудлари босқичма-босқич замонавий ва озода қиёфа касб этмоқда.
Мазкур йўналишдаги ишлар белгиланган режа асосида изчил давом эттирилиб, ҳудудларнинг эстетик кўриниши ва санитария ҳолатини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилади.
MAXSUS VIDEO
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати






