НАВБАТДАГИ ШАХСИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2026-07-28 10:00:00 / Янгиликлар

НАВБАТДАГИ ШАХСИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Навоий шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси биносида Навоий шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўткир Ҳақбердиев томонидан фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, коммунал хизматлар, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, кадастр, ижтимоий ҳимоя ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда атрофлича ўрганилиб, уларнинг мазмун-моҳияти юзасидан фуқароларга амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди. Ижобий ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар юзасидан тегишли масъул ташкилот ва идораларга аниқ топшириқлар юклатилиб, ижроси назоратга олинди.
Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар бўйича эса масъулларга муддатлар белгиланди.
Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва амалий ечим топиш Навоий шаҳар ҳокимлиги фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, бу борадаги шахсий ва сайёр қабуллар мунтазам равишда давом эттирилмоқда.
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати








