ЭЗГУ ТАШАББУС: НАВОИЙ ШАҲРИ ФУҚАРОЛАРИ САМАРҚАНД ЗИЁРАТИГА ЁЪЛ ОЛДИ
2026-07-14 08:10:00 / Янгиликлар

ЭЗГУ ТАШАББУС: НАВОИЙ ШАҲРИ ФУҚАРОЛАРИ САМАРҚАНД ЗИЁРАТИГА ЁЪЛ ОЛДИ
Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев ташаббуси билан, шаҳар ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилоти ҳамда шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида фуқаролар учун маънавий-маърифий саёҳат ва зиёрат тадбири ташкил этилди.
Бугун эрта тонгдан Навоий шаҳрининг 50 га яқин фуқаролари Самарқанд шаҳрига саёҳатга кузатилди. Мазкур саёҳатнинг асосий мақсади иштирокчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, тарихий-маданий меросимиз билан яқиндан таништириш, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш ҳамда мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун қулай шароит яратишдан иборат.
Саёҳат давомида иштирокчилар Самарқанд шаҳридаги юртимизнинг бой тарихи ва миллий қадриятларини ўзида мужассам этган тарихий обидалар, муқаддас зиёратгоҳлар ҳамда диққатга сазовор масканларни зиёрат қиладилар.
Бундай маънавий-маърифий тадбирлар фуқароларнинг тарихий хотирасини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини янада кучайтириш, шунингдек, уларнинг мазмунли дам олишларини таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, ушбу эзгу ташаббус орқали фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, улар ўртасида бирдамлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда юртимизнинг бой тарихий-маданий меросини кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бундай хайрли ташаббуслар келгусида ҳам изчил давом эттирилиши режалаштирилган бўлиб, фуқаролар учун мамлакатимизнинг турли тарихий ва муқаддас масканларига саёҳат ва зиёратлар ташкил этилиши кўзда тутилган.
BATAFSIL VIDEO
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати






