АЙНИ ДАМДА ЯРМАРКА
2026-06-17 11:05:00 / Янгиликлар

🎦Айни дамда Навоий шаҳридаги “Илм-маърифат боғи”да Навоий шаҳар ҳокимлиги, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Бандлик бош бошқармаси, шаҳар Бандлик бўлими ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида навбатдаги Бандлик ва меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
🎦Ярмарка доирасида фуқароларга мавжуд бўш иш ўринлари, касб-ҳунарга ўқитиш имкониятлари, субсидиялар ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг қамровли маълумотлар тақдим этилмоқда.
🎦Шунингдек, вилоят Адлия бошқармаси томонидан “Адолат сайли” ташкил этилиб, аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш йўлга қўйилган.
🎦Мазкур тадбир фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда аҳоли муаммоларига амалий ечим топишга хизмат қилмоқда.
