АМАЛИЙ ТАШРИФ
2026-06-16 19:10:00 / Янгиликлар

АМАЛИЙ ТАШРИФ
🟢Бугун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Р. Сулаймонов, Навоий шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўткир Ҳақбердиев ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида шаҳардаги йирик саноат корхоналарига ташриф буюрилди.
🟢Ташриф давомида корхоналарда олиб борилаётган ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий технологияларнинг жорий этилиши, маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
🟢Шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
🟢Корхоналарда яратилган янги иш ўринлари, меҳнат шароитлари ва ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг фаолияти давомида юзага келаётган муаммо ва таклифлари тингланди.
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати









