НАВОИЙ ШАҲРИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2026-02-07 16:30:00 / Янгиликлар

НАВОИЙ ШАҲРИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун вилоят ҳокими ўринбосари Малика Мамадиярова, Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев, шаҳар прокурори Б.Облақулов, шаҳар ИИБ бошлиғи А.Қодиров, шаҳар ҳокими ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида “Кимёгар” маҳалласида жойлашган “Мономарказ” биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, уларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича эса масъул ташкилотларга белгиланган тартибда ижро учун йўналтирилиб, уларнинг бажарилиши қатъий назоратга олинди.
Қабул давомида аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий, ҳуқуқий, коммунал ва бошқа масалалар юзасидан очиқ мулоқотлар олиб борилди. Фуқаролар мурожаатларига ўз вақтида ва самарали ечим топиш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда мурожаатлар ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Мазкур сайёр қабул аҳолининг муаммоларини жойида ҳал этиш, давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги очиқ мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
БАТАФСИЛ ВИДЕО
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати







