ТЕЗКОР-ШТАБ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
2026-02-06 19:10:00 / Янгиликлар

ТЕЗКОР-ШТАБ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Бугун Навоий вилояти ИИБ бошлиғи А.Тасбаев Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев ва бошқа масъуллар билан биргаликда Навоий шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган Чилонзор тажрибаси асосида ташкил қилинган тезкор-штаб фаолияти билан танишди.
Ташриф давомида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва фуқароларнинг тинч-осойишта яшашини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Шаҳар ҳудудида 33 та маҳалла мавжуд бўлиб, уларга 17 нафар раҳбар ва 33 нафар ходим бириктирилган.
Тезкор-штаб фаолияти Чилонзор тумани тажрибаси асосида жорий этилган бўлиб, шаҳар маҳаллаларида хавфсизликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши самарали курашни таъминлашга хизмат қилади.
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати






