ШАҲАР ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2026-02-06 13:35:00 / Янгиликлар

ШАҲАР ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
Бугун Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бошчилигида Навоий Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида бўлиб ўтган ташриф давомида, бинодаги иссиқлик тизими ҳолати, таълим сифати ҳамда “Стоматология” йўналиши бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Мазкур йўналиш ўқувчилари учун амалиёт ўташ имкониятларини кенгайтириш ҳамда аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш мақсадида стоматологик поликлиника ташкил этилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа натижасида техникумнинг бюджетдан ташқари маблағлари оширилиши, ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда 7 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Навоий шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати





