Ташаббусли бюджет
2026-01-28 18:05:00 / Очиқ буджет

“Ташаббусли буджет”нинг 10-мавсуми бошланмоқда
✅ Жорий йилнинг 1-февралидан “Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми” шиори остида “Ташаббусли буджет” жараёнининг 2026-йилги илк мавсуми бошланади. Ушбу мавсум “Ташаббусли буджет” жараёни жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи — юбилей мавсум ҳисобланади.
Бунда:
🟣 1–20-феврал кунлари лойиҳаларни киритиш;
🟣 21-февралдан 7-мартгача лойиҳаларни саралаш;
🟣 8–10-март кунлари тарғибот босқичи;
🟣 11–20-март кунлари овоз бериш босқичи;
🟣 21–31-март кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.
☑️ Маълумот учун, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 21-март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.
Фаол бўлинг, маҳаллангиз учун ташаббус кўрсатинг!
