НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
2026-01-21 14:05:00 / Янгиликлар

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
Навоий вилоятида хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун халқаро меҳнат ярмаркаси ҳамда меҳнат форуми ташкил этилди.
Тадбир Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Хусусий бандлик агентликлари федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ўтказилди.
Мазкур тадбирда хорижий давлатларда қонуний ва хавфсиз меҳнат фаолиятини амалга ошириш, фуқароларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш ҳамда меҳнат миграциясини тартибга солишга қаратилган имкониятлар кенг намойиш этилди. Етакчи хусусий бандлик агентликлари томонидан таклиф этилаётган иш ўринлари, меҳнат шартлари ва иш ҳақи масалалари юзасидан фуқароларга батафсил тушунтиришлар берилди.
Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев мазкур Меҳнат ярмаркаси жараёнлари билан бевосита танишиб, иштирокчи ташкилотлар фаолияти, фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамда хорижга ишлаш учун яратилаётган шароитлар ҳақида масъуллардан маълумотлар олди.






