“ХАЛҚ НАЗОРАТИ” ПЛАТФОРМАСИ– СЕМИНАР
2026-01-21 12:20:00 / Янгиликлар

Бугун Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бошчилигида ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Семинар давомида “Халқ назорати” платформасининг асосий саҳифаси ва ундан фойдаланиш тартиби юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Таъкидланганидек, “Халқ назорати” (Навоий шаҳрида синов тарзида) платформаси давлат ва маҳаллий хизматлар фаолияти устидан фуқаролар назоратини таъминловчи интерактив ахборот сервиси ҳисобланади.
Платформа орқали келиб тушган хабарлар “мурожаат” сифатида эмас, балки белгиланган регламент асосида кўриб чиқилади. Ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 24-октябрдаги 695-сонли қарори асосида амалга оширилади.
Маълум қилинишича, фойдаланувчилар учун платформага кириш нуқтаси — асосий бош саҳифа бўлиб, фуқаро айнан шу саҳифа орқали ўз ҳудудидаги муаммони танлаб, тизимга хабар юборишни бошлайди. Хабарлар фақат платформада белгиланган йўналишлар (коммунал соҳада) доирасида қабул қилинади. Шунингдек, платформа фуқароларнинг шахсий ёки ҳаётий муаммоларига жавоб беришга мўлжалланмаганлиги алоҳида қайд этилди.
Ижрочилар xalqnazorati.uz сайти орқали (компютер ёки мобил қурилма браузери ёрдамида) “Кириш” тугмасини босиб, модераторлар томонидан тақдим этилган логин (телефон рақами кўринишида) ва парол орқали ижрочи саҳифасига ўтишлари мумкинлиги тушунтирилди.
Семинар якунида соҳа мутахассислари томонидан платформадан самарали фойдаланиш, келиб тушаётган хабарларни белгиланган муддат ва тартибда кўриб чиқиш бўйича батафсил амалий маълумотлар берилди.




