ШАҲАР ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2026-01-19 13:05:00 / Янгиликлар

ШАҲАР ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
Бугун Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев шаҳримизнинг бир қатор маҳаллалари ҳудудларида, хусусан, "Янгиобод", "Лочин", "Жанубий", "Фаровон" ва "Кимёгар" маҳаллаларида бўлиб, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларининг бориши, мазкур тадбирни мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган штаблар фаолияти, шунингдек, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар ҳолатини жойида ўрганди.
Ташриф давомида шаҳар ҳокими рўйхатга олиш жараёнида иштирок этаётган ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари, иш жойларининг жиҳозланганлиги, иссиқлик тизими ва электр энергияси билан таъминланганлик ҳолати, шунингдек, бошқа зарур инфратузилма масалалари билан яқиндан танишди.
Шунингдек, маҳаллаларда аҳоли билан олиб борилаётган тушунтириш ва тарғибот ишлари, фуқаролар фаоллигини ошириш, рўйхатга олиш жараёнларининг белгиланган тартиб ва талаблар асосида олиб борилаётгани ҳамда ҳар бир йўналиш бўйича юклатилган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши ҳолатлари бирма-бир кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида айрим йўналишларда аниқланган камчиликлар юзасидан масъул раҳбар ва мутахассисларга тезкор бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Ўрганиш якунида шаҳар ҳокими аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини Навоий шаҳрида намунали, сифатли ва шаффоф тарзда ташкил этиш, жараён давомида аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни таъминлаш муҳим эканини қайд этди.









