Қор ва яшил арча уйғунлиги
2026-01-17 21:55:00 / Янгиликлар

Навоий шаҳрида қиш ўзининг бетакрор гўзаллигини намоён этмоқда.
Оппоқ қор арча шохларига қўниб, манзарага янада файз бағишламоқда. Айниқса, тун қўйнида ялтираб турган қор ва яшил арча уйғунлиги шаҳарни гўё эртаклар оламига айлантирмоқда.
Қишнинг бу гўзал лаҳзаларидан баҳра олинг.









