НАВОИЙ ШАҲРИДA ҚОР ЗАВҚИ
2026-01-17 12:05:00 / Янгиликлар

НАВОИЙ ШАҲРИДA ҚОР ЗАВҚИ
Навоий шаҳрини оппоқ қор қоплади. Қишнинг сокин ва мусаффо нафаси шаҳар кўчаларида яққол сезилмоқда.
Шаҳар узра ёғаётган қор кўчалар, томлар ва дарахтларни оппоқ либосга буркади.
Қорнинг майин ёғиши қалбларга сокинлик, кўнгилларга эса қувонч улашмоқда.
Гўзал ва навқирон Навоий шаҳри яна бир бор табиатнинг беғубор ва бетакрор гўзаллигига гувоҳ бўлмоқда.
