9 МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ
2026-05-09 10:45:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
Бу сана — тинчлигимизнинг баҳоси қанчалар оғир бўлганини яна бир бор юракдан ҳис этадиган кун. Бу кун — Ватан деб жонини фидо қилган ота-боболаримиз хотирасига эҳтиром, сафимизда юрган меҳнат ва уруш фахрийларига чексиз миннатдорлик изҳор этиладиган муборак айёмдир.

Бугун ҳар бир хонадонда тинчлик бўлса, болаларимиз эркин ва бахтли улғайса, бу — юрт деб курашган инсонларнинг жасорати, матонати ва сабр-бардоши самарасидир.
Биз фахрийларимиз олдида доимо қарздормиз. Уларнинг ҳаёт йўли, ватанпарварлиги ва инсоний фазилатлари ёш авлод учун ибрат мактаби бўлиб қолаверади.
Қадрли нуронийлар, муҳтарам фахрийлар!
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин.
Хотира бор экан — миллат барҳаёт. Қадр бор экан — инсон улуғ.
Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин!
✏️Ҳурмат билан, Нормат Турсунов
Навоий вилояти ҳокими
