65-халқаро "Гуллар фестивали" доирасида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов хорижий меҳмонларни қабул қилмоқда.
2026-05-23 20:50:00 / Янгиликлар
Навбатдаги учрашувда Хитой Халқ Республикасининг Гуйчжоу вилоятидан ташриф буюрган делегация аъзолари: — ХУАН ЧАНЛАН — Гуйчжоу вилояти Хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари ассоциацияси директор ўринбосари, — ЦЗЯН ХУН — Гуйчжоу вилояти Хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари ассоциацияси вице-президенти, — ГО БИ — Гуйчжоу вилояти Саноат ва савдо федерацияси Ахборот-коммуникациялар бўлими директори иштирок этди.

Мулоқот давомида икки ҳудуд ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, келгусида амалга ошириладиган қўшма лойиҳалар, ўзаро тажриба алмашиш ва дўстона муносабатларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилиб, истиқболдаги режалар келишиб олинди.





