Намангандан Жанубий Кореяга янги ҳамкорлик кўприги
2026-05-23 20:15:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов 65-Халқаро Гуллар фестивали доирасида Жанубий Корея делегацияси вакилларини қабул қилди. Учрашувда Жанубий Корея Жамоатчилик билан алоқалар ва халқаро ҳамкорлик департаменти директори Лим Ёнг-Чол, Қишлоқ хўжалиги сиёсати директори Лее Ёнг-Сонг ҳамда Буео тумани ҳокими вазифасини бажарувчи, ҳоким ўринбосари Ҳонг Ин-А иштирок этди.

Мулоқот давомида томонлар иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, инвестиция, туризм ва ҳудудлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича фикр алмашилди.
Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтиб, келгусидаги манфаатли ҳамкорлик учун муҳим қадам бўлди.



